Кўксаройда Имомали Раҳмон учун фахрий қоровул саф тортди

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 2 июнь куни Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Кўксарой қароргоҳида Тожикистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Имомали Раҳмон шоҳсупага кўтарилди. Ўзбекистон ва Тожикистон давлат мадҳиялари янгради. Фахрий қоровул давлат раҳбарлари олдидан тантанали юриб ўтди.

Маросимда икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари ҳам ҳозир бўлди.

Айни пайтда давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтмоқда.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Тожикистон Имомали Раҳмон

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг