Имомали Раҳмон Тошкентда. Уни Мирзиёев қарши олди
Жамият
−
02 Июнь 2022 12603 1 дақиқа
Бугун, 2 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон расмий ташриф билан Тошкентга келди.

Тошкент халқаро аэропортида уни Президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Етакчилар ўртасида қисқа суҳбат бўлиб ўтди.

Сўнг Тожикистон Президенти “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди. Меҳмонга мажмуанинг мазмун-моҳияти ва меъморий хусусиятлари ҳақида сўзлаб берилди.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатга келган олий даражадаги меҳмонлар томонидан ушбу монументга гул қўйиш маросими анъанага айланди.


Live
БарчасиЭнди Саудияда туяларнинг ҳам паспорти бўлади
05 Февраль