Кучлироқ бўлиб қайтамиз – Ямаль
Спорт
−
07 Май 4492 1 дақиқа
“Барселона” вингери Ламин Ямаль “Интер”га қарши Европа Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб ўйинида жамоасининг мағлубияти ҳақида фикр билдирди. “Кўк-анорранглилар” умумий ҳисобда 6:7 ҳисобида мағлуб бўлиб, турнирдаги иштирокини якунлади.
“Биз боримизни бердик, лекин бундан кучли бўлиб қайтамиз, шубҳаланманг. Биз бу клубни тегишли жойига, яъни энг юқори чўққига қайтармагунимизча тўхтамаймиз. Мен берган ваъдамга вафо қиламан ва Чемпионлар кубогини “Барселона”га олиб келаман. Бунга эришмагунимизча тўхтамаймиз”, дейди Ямаль.
Жорий мавсумда Ямаль барча турнирларда 51 та ўйинда қатнашиб, 15 та гол урди ва 24 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 180 миллион еврони ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Интер”-“Барселона” баҳси ЕЧЛ рекордини такрорлагани хабар қилинганди.
Live
Барчаси“Самарқанд дарвоза”да Tahoe ёниб кетди
19 Декабрь