“Интер”-“Барселона” баҳси ЕЧЛ рекордини такрорлади
Спорт
−
07 Май 6467 1 дақиқа
2024/2025 йилги Европа Чемпионлар лигаси (ЕЧЛ) ярим финали доирасидаги Миланнинг “Интер” ҳамда Каталониянинг “Барселона” клублари ўртасидаги қарама-қаршилик голлар нисбати бўйича ушбу босқичдаги асосий еврокубок турнирининг барча вақтлардаги рекордни такрорлади. Бу ҳақда “Opta Sport” хабар берди.
Икки учрашувда (3:3, 4:3) жамоалар 13 та гол урди. Бу Чемпионлар лигаси ярим финали тарихидаги энг яхши натижадир. 2017/2018 йилги мавсум ўйинларида ушбу босқичдаги битта қарама-қаршиликнинг иккита ўйинида бир хил миқдордаги гол киритилган. Ўшанда Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси “Рома”ни умумий 7:6 (5:2, 2:4) ҳисобида мағлуб этган.
“Интер” жорий мавсумда ПСЖ-“Арсенал” қарама қаршлиги ғолиби билан ЕЧЛ финалида ўйнайди. Ҳал қилувчи ўйин 1 июнь куни Мюнхенда бўлиб ўтади.
Live
Барчаси