Кубарси ЕЧЛ плей-офф босқичида антирекорд ўрнатди
Спорт
−
06 Март 3131 1 дақиқа
“Барселона” Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг биринчи ўйинида “Бенфика” билан меҳмонда ўйнади ва 1:0 ҳисобда ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 22-дақиқасида ҳакам Феликс Цвайер 18 ёшли ҳимоячи Пау Кубарсини майдондан четлатди, у 21 дақиқада “Барселона” дарвозаси томон бирга-бир вазиятга қочиб кетаётган Эвангелос Павлидисни чалиб йиқитди.
Кубарси 18 ёшу 42 кунлигида турнирнинг плей-офф босқичида қизил карточка олди ва бу борада тарихдаги энг ёш футболчига айланди.
Мусобақа антирекорди эса “Андерлехт” аъзоси Селестин Бабаярога тегишли бўлиб, у 1994 йилда 16 ёшу 86 кунлигида қизил карточка олган.
Маълумот учун, “Барселона” ва “Бенфика” жамоалари ўртасидаги ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳси 12 мартга ўтар кечаси Монтжуикдаги “Олимпия” стадионида ўтказилади.