Кубада нефть омборида яна портлаш бўлди (видео)

Олам

image
Кубадаги нефть базасида ёнғин юз берди. Ўнлаб қурбонлар бор (видео) north_east

Кубадаги нефть базасида ёнғин юз берди. Ўнлаб қурбонлар бор (видео)

Кубанинг Матанзас провинцияси бандаргоҳидаги нефть омборида яна нефть резервуари портлади. Омборда 5 август куни бошланган ёнғин ҳозиргача сиғими 50 минг тонна бўлган тўртта цистернага ўтган. Бу ҳақда Куба миллий ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Александр Авалос Хорхе маълум қилди.

“Кетма-кет ёнғин содир бўлди, ҳозир тўртта боғланган омборлар зарар кўрган”, деган Авалос матбуот анжуманида.

Кубанинг Матанзас провинцияси портидаги нефть омборида ўтган жума оқшомида тахминан 25 минг куб метр нефть бўлган резервуар гумбазига чақмоқ уриши оқибатида кучли ёнғин бошланган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, ёнғин оқибатида жабрланган 125 кишидан 22 нафари шифохонада қолмоқда, беш нафарининг аҳволи оғир. 16 киши бедарак йўқолган, бир киши ҳалок бўлган.

Александр Авалоснинг сўзларига кўра, Куба тарихида бундай ёнғиннинг мисли кўрилмаган ва у аланга қачон ўчирилишини олдиндан айта олмайди – “бу бир неча кун талаб қилиши мумкин”. Ўт ўчирувчилар ёнаётган резервуарларни совутиш билан бир қаторда, ёнғиннинг нефть маҳсулотлари ва бензин билан генератор мажмуалари ва 321-терминал ҳудудига тарқалишининг олдини олишга ҳаракат қилмоқда.

Кубага ёнғинни ўчиришда ёрдам бериш учун бир кун аввал Мексика ва Венесуэладан самолёт ва вертолётлар, шунингдек, мутахассислар ва техникалар кела бошлаган, 14 та шундай рейс аллақачон қабул қилинган.

Кубалик олимлар ёмғир суви намуналарини ўрганаётганликларини айтиб, яқин келажакда натижа бўлишини ваъда қилган. Айни пайтда ёғингарчилик туфайли атроф-муҳитни ифлослантириш хавфи “хавотирга солмайди”. Матанзас провинциясида, губернаторнинг сўзларига кўра, воқеа содир бўлган ҳудуддан 4800 га яқин одам эвакуация қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Куба

Баҳолаганлар

53

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг