Кубада метеорит қулади ва портлади 

Олам

image

Сейсмологлар Кубанинг шарқида метеорит қулаганини қайд этди. Космик объект Кубанинг Ольгин провинциясидаги Моа шаҳри ҳудудига қулаб тушган. Бу ҳақда "Cubadebate" хабар берган.

Хабар қилинишича, кеча, 19 март куни Моа сейсмологик станцияси осмонда бир нечта ёруғлик ҳодисаларини қайд этган. 

Газетанинг ёзишича, гувоҳлар қизил ва оқ нурни кўришган, сўнгра иккита портлаш содир бўлган. 

"Датчикларнинг кўрсаткичларига кўра, бу Ердаги портлаш эмас эди, лекин шундай хусусиятларга эга бўлган ҳодиса бўлгани учун бизнинг ускуналаримиз зарба тўлқинини қайд этди", деган журналистларга Миллий сейсмология хизмати раҳбари Энрике Аранго Ариас. 

Бошқа гувоҳлар осмонда ёруғлик ва кучли чақмоққа ўхшаган чарақлаш кўрган. 

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, улар зарба ва портлашларни сезмаган. 

Вайронагарчиликлар ва қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Куба метеорит

Баҳолаганлар

396

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг