Кроуфорд 2025 йилнинг энг яхши боксчиси деб топилди (видео)

Спорт

image

Америкалик боксчи Теренс Кроуфорд “The Ring” нашри талқинига кўра, 2025 йилнинг энг яхши боксчиси деб топилди. Бу ҳақда нашр ўзининг расмий саҳифасида маълум қилди.

Тақдирлаш маросими АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтди. Мазкур мукофот учун, шунингдек россиялик Дмитрий Бивол, япониялик Наоя Иноуэ, америкалик Жесси Родригес ҳамда инглиз боксчиси Фабио Уордли ҳам даъвогарлик қилган.

Маълумки, Кроуфорд 2025 йилнинг 16 декабрь куни профессионал фаолиятини якунлаётганини эълон қилган эди. 2025 йилнинг 3 декабр куни эса у чемпионлик бадалларини тўламагани сабаб Жаҳон бокс кенгаши (WBC) томонидан чемпионлик унвонларидан маҳрум қилинган эди.

38 ёшли боксчи профессионал рингда жами 42 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган (31 таси нокаут билан). У фаолияти давомида мағлубиятга учрамаган.

Теренс Кроуфорд ўсмирлар ўртасида ярим ўрта вазн тоифасида (2017) ҳамда ярим ўрта вазн тоифасида (2023) мутлақ жаҳон чемпиони бўлган. Шунингдек, у бокс тарихида учта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионига айланган биринчи боксчи сифатида қайд этилган. Кроуфорд беш хил вазн тоифасида чемпионлик унвонларини қўлга киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Теренс Кроуфорд Дмитрий Бивол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг