Кроос ўз рекордини янгилади

Спорт

image

Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Тони Кроос Евро-2024 гуруҳ босқичида энг аниқ узатмаларни амалга оширган ярим ҳимоячилар рейтингида пешқадам бўлди. Бу ҳақда “Opta” хабар берди.

Немис футболчиси 326 та аниқ узатмани амалга ошириб, Евро-2016'да ўрнатган Европа чемпионати рекордини янгилади – 323.

Евро-2024 гуруҳ босқичида аниқ узатмалар сони бўйича етакчилар:

1. Тони Кроос (Германия) – 326;
2. Николо Барелла (Италия) – 221;
3. Жоржиньо (Италия) – 219;
4. Пер-Эмил Хойберг (Дания) – 214;
5. Мортен Жулманд (Дания) – 199;
6. Деклан Райс (Англия) – 192;
7. Лука Модрич (Хорватия) – 191;
8. Хакан Чалханоглу (Туркия) – 182 нафар;
9. Станислав Лоботка (Словакия) – 172;
10. Марсело Брозович (Хорватия) – 171.

Маълумот учун, “A” гуруҳини пешқадам сифатида якунлаган Германия терма жамоаси плей-офф босқичида Дания билан баҳс олиб боради. Ўйин 30 июнь куни соат 00:00 да старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Тони Кроос

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг