“Крокус Сити Ҳолл”даги теракт юзасидан тергов якунланди

Олам

image

Россиянинг Красногорск шаҳридаги “Крокус Сити Ҳолл” концерт залида содир этилган теракт юзасидан тергов якунланди. Бу ҳақда айбланувчилардан бирининг адвокати Олег Власовга таяниб, ТАСС хабар берди.

Маълум қилинишича, тергов иши тўлиқ якунланган ва томонлар материаллар билан танишишини бошлаб юборган. 

“Иш бўйича тергов ҳаракатлари якунланди, томонлар унинг материаллари билан танишишни бошлади. Қонунга кўра, жабрланувчилар биринчи бўлиб буни қилишади ва уларнинг сони мингга яқин. Шундай экан, иш тезда кўриб чиқиш учун судга ўтказилиши даргумон“, деган адвокат. 

Адвокат томонидан бошқа маълумотлар тақдим этилмаган. 

Маълумот учун, 2024 йил 22 март куни кечқурун Москва яқинидаги Красногорск шаҳрида жойлашган “Крокус Сити Ҳолл” концерт залида концерт олдидан теракт содир бўлди. Москва вақти билан соат 20:00 атрофида қуролланган террорчилар концерт залига ҳужум қилиб, одамларга қарата ўт очган. Бинода бошланган ёнғин 13 минг квадрат метрдан ортиқ майдонни қамраб олган. Ёнғин фақат эртаси куни кечқурун ўчирилди.

Теракт ва ёнғин оқибатида 140 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 550 дан ортиқ киши жароҳатланди.

Тергов маълумотларига кўра, террорчилар “Крокус Сити Ҳолл”га соат 18:54 да етиб келган ва меҳмонларни кутишни бошлаган. Соат 19:58 да улар кўчадагиларга қарата ўт очишган, кейин эса зал ва аудиторияда отишмани давом эттирган. Шундан сўнг ҳужумчилар зални бензин билан ёқиб, соат 20:11 да бинони тарк этишган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин “Крокус Сити Ҳолл” концерт залида содир этилган теракт иши бўйича 27 киши жиноий жавобгарликка тортилганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Крокус Сити Ҳолл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг