“Крокус”даги терактда 40 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ киши жароҳатланди – ФХХ

Олам

image

Дастлабки маълумотларга кўра, “Крокус сити холл” концерт залида содир этилган теракт оқибатида 40 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ киши жароҳат олди. Бу ҳақда "Интерфакс" Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) га таяниб хабар берди.

Унга кўра, жабрланганларга тезкор ёрдам кўрсатиш учун барча чоралар кўрилмоқда. Разведка хизматлари тезкор-қидирув тадбирларини олиб боряпти.

"Тўрт нафар жабрланувчи шифохонада оғир аҳволда", дейди Москва вилояти губернатори Андрей Воробьев.

"112" Telegram-каналида жабрланганлар орасида 12 ёшли бола ҳам борлигини маълум қилди. Манбаларга кўра, теракт оқибатида 140 га яқин одам жароҳат олган бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 22 март куни кечқурун қуролланган шахслар Москва яқинидаги Красногорскдаги “Крокус сити холл” концерт залига ташриф буюрувчилар ва ходимларга қарата ўт очганди. Кўп ўтмай, бино ёниб кетди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Москва теракт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг