“Крокус"да содир этилган терактнинг ҳомийси Макрон – Медведев
Олам
−
06 Апрель
26265Бугун, 6 апрель куни Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ўзининг Telegram-каналида Франция Президенти Эммануэль Макрон ва бошқа қатор Ғарб етакчилари Россия Федерациясидаги терактнинг ҳомийлари эканлигини маълум қилди.
Шунингдек, Медведев воқеани Украинага алоқадор ёлланма жангарилар уюштирганини айтган.
“Макрон ва бошқа бир қатор Ғарб етакчилари ушбу даҳшатли терактнинг ҳомийлари эканлиги аниқ. Бунинг учун узр йўқ. Ва бундан буён улар шунчаки Россиянинг душмани эмас”, деб ёзади Медведев.
Россиянинг собиқ раҳбарига кўра, Франция Президентининг “Бандера режими билан яширин амалиётлар бўйича санкциялари 22 мартдаги терактга шерик бўлиши мумкин”.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Медведев Франция ва Украина ўртасидаги хавфсизлик кафолатлари бўйича икки томонлама келишув "уч миллиард еврога тенг роман" эканлигини айтиб чиққан эди.
LiveБарчаси