Кремлдагилар Telegram’дан расмий мақсадларда фойдаланмайди – Песков

Олам

image

 

Аввалроқ, Россияда давлат амалдорлари ва барча расмийларга Telegram ижтимоий тармоғидаги расмий ёзишмаларни ўчириш бўйича кўрсатма берилгани ҳақида хабар берилганди. Шу бўйича ўтказилган брифингда Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Кремль маъмурияти мессенжерлардан, жумладан, Telegram’дан расмий мақсадларда фойдаланмаслигини маълум қилди.

Тадбирда “Павел Дуров Францияда ҳибсга олинганидан сўнг Кремль расмийларидан  ҳақиқатдан ҳам Telegram’даги ёзишмаларни тозалаш айтилганми” деган савол  сўралган. Бунга жавобан Песков давлат хизматчилари мессенжерлардан расмий мақсадларда фойдаланмаслиги, уларнинг ҳеч бири ахборот хавфсизлиги нуқтаи назаридан ишончли эмаслигини  таъкидлаган.

“Ёзишмаларни  тозалаш мутлақо аҳмоқликдир. Президент маъмуриятида биз бирорта мессенжердан расмий мақсадларда фойдаланмаймиз”, дейди у.

Шунингдек, Кремль воизи мессенжерлардан расмий мақсадларда фойдаланиш қоидалар ва этикани бузиш ҳисобланиши, шунинг учун ҳеч ким ҳеч кимни бирор нарсани тозалашга чақирмаганини қўшимча қилди.

Маълумот учун, Павел Дуров 24 август куни кечқурун Париж аэропортида қўлга олинган. "Politico" нашрига кўра, Франция ҳукумати Дуровни ҳибсга олиш учун ордерни 2024 йил 25 мартда берган. Шу билан бирга, унинг акаси, Telegram асосчиси Николай Дуровни ҳибсга олиш учун ордер берилди. Ҳибсга олиш учун ордерлар “вояга етмаганларнинг порнографик тасвирларини эгаллаш, тарқатиш ёки улардан фойдаланишни таклиф қилишда иштирок этганлик” учун чиқарилган.

26 август куни тушдан кейин Франция прокуратураси 12 та жиноят бўйича номаълум шахсларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳақида пресс-релиз эълон қилди. Улар орасида ваколатли органлар сўровига кўра маълумот беришдан бош тортиш, вояга етмаганларнинг порнографик тасвирларини сақлашга шериклик, гиёҳванд моддаларни тарқатишда иштирок этиш, хакерлик дастурларини тарқатишда иштирок этиш кабилар бор.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ судья Telegram асосчиси Павел Дуровни дастлабки сўроқ қилиш ва эҳтимолий айбловлар учун полиция ҳибсхонасида ушлаб туришни тўхтатгани хабар қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Кремль Россия Павел Дуров Telegram Дмитрий Песков

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made