Кремль Трампнинг Украинани Россия дизель объектларига зарба бермасликка чақириғини олқишлади
Олам
−
09:41 537 2 дақиқа
Кремль АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Украинани Россияда дизель ёнилғиси ишлаб чиқарувчи объектларга ҳужумларни тўхтатишга чақирганини олқишлади. Бу ҳақда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга маълум қилди.
Трамп 13 сентябрь куни Украина Президенти Владимир Зеленскийни Россиянинг дизель инфратузилмасига зарбалар беришни тўхтатишга чақирган эди. Унинг айтишича, бундай ҳужумлар дунёга зарар етказаётган дизель ёқилғиси танқислигига олиб келмоқда.
Сўнгги ойларда Украина Россия нефтьни қайта ишлаш заводларига узоқ масофали дронлар орқали қатор ҳужумларни амалга оширди. Бу Россияда ёқилғи ишлаб чиқариш ҳажмини камайтириб, мамлакат бўйлаб, жумладан, бензин танқислигини келтириб чиқарди.
Украина Россия нефтьни қайта ишлаш заводларига ҳужум қилиш орқали Москва учун мамлакатнинг Украинага босқинини давом эттириш харажатларини оширишга ҳаракат қилаётганини билдирмоқда.
“Киев режимини фуқаролик иқтисодий инфратузилмасига ҳужумларни тўхтатишга қаратилган ҳар қандай чақириқни фақат олқишлаш мумкин”, деган Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков журналистлар билан кундалик селектор йиғилишида.
Россиянинг кўплаб ҳудудларида бензин танқислиги кузатилмоқда. Ёқилғи тақчиллиги жорий ийл 18–20 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган парламент сайловлари арафасида мамлакатдаги кайфиятга ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.
Песковнинг таъкидлашича, жаҳон энергетика бозорларидаги вазият асосан “Форс кўрфази минтақасидаги беқарорлик ва кескинликнинг янги тўлқинлари” сабаб ёмонлашмоқда. У Россияда дизель ёқилғиси экспортига жорий этилган тақиқ ички бозордаги вазиятни яхшилашига ёрдам бериши кераклигини ҳам айтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ва Украина бир-бирининг энергетика инфратузилмасига зарба беришни тўхтатишга рози бўлгани хабар қилинганди.
Live
Барчаси