Кремль Сеулни жиддий огоҳлантирди

Олам

image

Россия расмийлари Жанубий Кореяни “Украинага АҚШ қуролларини етказиш бўйича устувор талаблар” ташаббусига (PURL) қўшилса, унга нисбатан жавоб чораларини кўришга мажбур бўлиши ҳақида огоҳлантирди, жумладан “асиметрия – ҳарбий ёки сиёсий ҳаракатлар”дан фойдаланилиши иддао қилинди. Бу ҳақда “Yonhap” хабар берди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мариа Заҳарованинг айтишича, агар Сеул PURL доирасида Украинага АҚШ қуролларини сотиб олишга қатнашса, бу икки давлат муносабатларига жиддий зарар етказади ва Корея яримороли бўйича конструктив мулоқотни тиклаш имкониятини йўқ қилади.

Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлиги НАТО билан маслаҳатлашувлар олиб бораётганини билдирган. Қайд этиш жоизки, уруш бошлангандан бери Сеул Киевга фақат инсонпарварлик ва қуролсиз ёрдам кўрсатган. Агар PURL’га қўшилса ҳам, унинг ҳиссаси асосан қуролсиз жиҳозлар билан чекланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея Украинага турли ёрдам кўрсатиш имкониятларини кўриб чиқаётгани, шу жумладан Киевга қурол етказиб бериш бўйича PURL дастурига қўшилишни ҳам ўйлаётгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Россия Заҳарова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг