Кремль Путин ва Ким Чен Иннинг учрашишини тасдиқлади

Олам

image

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин яқин кунларда Россияга боради. Бу ҳақда бугун, 11 сентябрь куни Кремль матбуот хизмат хабар берди.

“КХДР Давлат ишлари раиси Ким Чен Ин яқин кунларда Россия Федерациясига расмий ташриф билан келади”, дейилади Кремль сайтида.

Аниқлик киритилишича, сафар Россия Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан амалга ошириляпти.
Шунингдек, Жанубий Кореянинг YTN телеканали ҳукуматдаги юқори мартабали манбага таяниб, Ким аллақачон Пхеньяндан Россияга поездда жўнаб кетганини хабар қилган. Манбага кўра, икки давлат раҳбарларининг учрашуви 13 сентябрь куни бўлиб ўтиши керак. Буни Россия делегацияси таркибидаги бошқа бир манба ҳам тасдиқлаган. Унинг қўшимча қилишича, учрашув Шарқий иқтисодий форум доирасида бўлмайди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ “The New York Times” газетаси АҚШ расмийларига таяниб, КХДР ва Россия раҳбарлари 10-13 сентябрь кунлари Владивостокдаги Узоқ Шарқ федерал университети кампусида бўлиб ўтадиган Шарқий иқтисодий форумда иштирок этишини хабар қилганди. Бироқ 5 сентябр куни Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков буни тасдиқлай олмаслигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Кремль Россия Владимир Путин Ким Чен Ин Шимолий Корея

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг