Ким Чен Ин сентябрда Россияга бориб, Путин билан учрашмоқчи – NYT

Олам

image

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин сентябрь ойида Россияга ташриф буюриб, Владимир Путин билан музокаралар ўтказиш ниятида. Бу ҳақда “The New York Times” газетаси АҚШ расмийларига таяниб хабар берди.

Газета суҳбатдошларига кўра, КХДР ва Россия раҳбарлари 10-13 сентябрь кунлари Владивостокдаги Узоқ Шарқ федерал университети кампусида бўлиб ўтадиган Шарқий иқтисодий форумда иштирок этади. Шунингдек, КХДР етакчиси Тинч океан флотининг Приморский флотилиясининг 33-искалага ташриф буюриши мумкин.

Нашрнинг ёзишича, Ким Чен Ин ўзининг зирҳли поездида Пхеньяндан Россияга келади. Манбалар Шимолий Корея етакчиси Москвага ҳам ташриф буюриши мумкинлигини истисно этмаган. Музокаралар давомида томонлар КХДРдан артиллерия снарядлари ва танкга қарши ракеталарни етказиб бериш масаласини муҳокама қилиш ниятида.

“Ўз навбатида, Ким Чен Ин Россия Шимолий Кореяга озиқ-овқат ёрдами ҳамда сунъий йўлдошлар ва ядровий сув ости кемалари учун илғор технологиялар билан таъминлашига умид қилмоқда”, дейди АҚШ расмийлари.

NYT маълумотларига кўра, Россияга келиш ғояси Ким Чен Инга июль ойида, Мудофаа вазири Сергей Шойгу Шимолий Кореяга борганида пайдо бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Россия делегацияси ҳарбий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида жорий йилнинг 25 июлида Шимолий Корея пойтахти Пхеньянга ташриф буюрганди. Сергей Шойгу КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан ҳам учрашиб, улар биргаликда қурол кўргазмасини томоша қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Ким Чен Ин Владивосток

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг