Песков Ким Чен Иннинг Россияга ташрифини тасдиқлай олмаслигини билдирди

Олам

image

Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг сентябрь ойида Россия Федерациясига ташриф буюриши ва унинг Владимир Путин билан учрашиш режалари ҳақидаги маълумотни тасдиқлай олмаслигини айтди. Бу ҳақда “Коммерсанть” хабар берди.

"Йўқ, тасдиқлай олмаймиз. Бу мавзуда сизга айтадиган гапимиз йўқ”, дейди Песков Россия Президенти ва Шимолий Корея раҳбари ўртасида бўлажак учрашув ҳақидаги саволга жавобан.

“Ведомости” манбаларига кўра эса бугун Президент Путин Узоқ Шарққа ташриф буюриши мумкин.

 Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин сентябрь ойида Россияга ташриф буюриб, Владимир Путин билан музокаралар ўтказиш ниятидалиги ҳақида хабар берилганди. Унга кўра, КХДР ва Россия раҳбарлари 10-13 сентябрь кунлари Владивостокдаги Узоқ Шарқ федерал университети кампусида бўлиб ўтадиган Шарқий иқтисодий форумда иштирок этиши айтилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг