Кремль Путин ва Эрдўғаннинг учрашуви ҳақида маълумот берди
Олам
−
28 Сентябрь 2021
5881Россия Президенти Владимир Путин ва Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған эртага, 29 сентябрь куни Сочида музокаралар ўтказади. Уларда Сурия, Ливия, Афғонистон ва Закавказьедаги вазият муҳокама қилинади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берган.
“29 сентябрда Сочида Россия Президенти Владимир Путин ва Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ўртасида музокаралар бўлиб ўтади. Сиёсий, савдо ва иқтисодий соҳаларда Россия-Туркия ҳамкорлигининг турли жиҳатларини муҳокама қилиш режалаштирилган. Шунингдек, Сурия, Ливия, Афғонистон ва Закавказьедаги вазиятнинг ривожланиши каби долзарб халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашинилади”, дейилган хабарда.
Аввалроқ, Эрдўған Туркия Қримнинг Россия таркибига киришини тан олмаслиги ҳақида гапирганди.