Кремль Қодировнинг ядро қуроли ҳақидаги таклифига жавоб қайтарди
Олам
−
03 Октябрь 2022
42557Ҳудудлар раҳбарлари ўз фикрини билдириш ҳуқуқига эга, аммо оғир дамларда ҳам ҳиссиётлар устун бўлмаслиги керак. Бугун, 3 октябрь куни Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг “махсус операция” давомида чегара ҳудудларида ҳарбий ҳолат ва паст рентабелликдаги ядро қуролидан фойдаланиш зарур деган сўзларига изоҳ бериб, шундай фикр билдирди.
“Ҳудудлар раҳбарлари ўз нуқтаи назарини билдириш, баҳо бериш ҳуқуқига эга. Ахир, булар бутун Россия вилоятларининг раҳбарлари, жумладан Рамзан Қодиров ҳам, сиз билганингиздек, “махсус ҳарбий операция”нинг бошиданоқ кўп ишларни амалга оширган ва [кампанияга] жуда катта ҳисса қўшган. Ва у ўз ҳиссасини қўшишда давом этмоқда”, дейди Кремль матбуот котиби.
Песков сўзида давом этиб, “энг қийин дамларда ҳам вазиятга баҳо беришда, ҳис-туйғуларни аралаштирмасликка чақирган”.
Ядро қуролидан фойдаланишга чақирувни ҳис-туйғуларнинг намоён бўлиши деб ҳисоблаш мумкинми, деган саволга жавобан Песков “Мамлакатда ядро қуролидан фойдаланиш тегишли доктринада қайд этилганлар асосда содир бўлишини” эслатди.
Аввалроқ Рамзан Қодиров рус қўшинлари Украинанинг Лиман шаҳрини бой берганидан кейин, кам таъсирли ядро қуролидан фойдаланиш кераклигини айтиб чиққанди.
Эслатиб ўтамиз, 1 октабрь куни Россия ҳарбийлари қамалда қолиш хавфи юзага келгач, Украинанинг Донецк вилоятидаги Красний Лиман шаҳрини ташлаб чиқишга мажбур бўлди.
LiveБарчаси