Россия ҳарбийлари Лиманда қамал қилингани ва ҳудудни ташлаб қочганини тан олди
Олам
−
01 Октябрь 2022
18538Донецк Халқ Республикасининг (Ўзбекистон тан олмаган – таҳр.) Красний Лиман шаҳридан иттифоқчилар қўшинлари қамал қилиш хавфи юзага келганлиги сабабли олиб чиқилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили, генерал-лейтенант Игор Конашенков маълум қилди.
“Қўлга олиш хавфи туғилиши муносабати билан иттифоқчи қўшинлар Красний Лиман аҳоли пунктидан янада қулайроқ йўналишларга олиб чиқилди”, дейди Конашенков.
Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакилига кўра, бир суткада 200 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчи Краснолиманск йўналишида йўқ қилинган.
“Украина Қуролли Кучларининг Краснолиманск йўналишидаги 66 ва 93-механизациялашган бригадалари позицияларига қилинган оммавий ҳужумларда бир суткада икки юздан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчи, бешта танк ва тўққизта пиёда жанговар техникаси йўқ қилинди”, дея қўшимча қилди у.
Таъкидланишича, Украиана оғир йўқотишларга қарамай, захираларни олиб келиб, куч ва воситаларда сезиларли устунликка эга бўлган ҳужумни давом эттирган.
LiveБарчаси