Кремль Британиянинг энг йирик қурол-яроғ компаниясини огоҳлантирди
Олам
−
01 Сентябрь 2023
27534Бугун, 1 сентябрь куни Кремль британиялик мудофаа пудратчиси BAE Systems (BAES.L)нинг Украинада ўз фаолиятини бошлаш қарорига ўз салбий муносабатини ҳамда Россияга қарши қўлланилган қуролларни ишлаб чиқарадиган ҳар қандай объектлар Москва армиясининг нишонига айланишини маълум қилди. Бу ҳақда Кремль воизи Дмитрий Песков журналистлар билан бўлган суҳбатида айтиб ўтди.
“Албатта, қурол ишлаб чиқариладиган ҳар қандай объект, айниқса, бу қуроллар бизга қарата ўт очса, улар ҳарбийларимизнинг асосий нишонига айланади”, деган Песков.
Шунингдек, у компаниянинг мазкур ҳаракати Украинадаги можаролар ривожига таъсир қилмаслиги ёки ҳарбий ҳаракатларни қисқартиришга ҳисса қўшмаслигини ҳам қўшимча қилган.
Маълумот учун, BAE Systems Украинага Британия ва бошқа ҳукуматлар томонидан тақдим этилган қуролларнинг катта қисмини ишлаб чиқарган. Британиянинг ўзи Украина учун асосий мудофаа воситаларини етказиб берувчиси ҳисобланади. Қироллик май ойида Киевга узоқ масофали қанотли ракеталарни етказиб беришни бошлаган биринчи давлат бўлди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 31 август куни Британиянинг энг йирик мудофаа ширкати BAE Systems Украинада бўлинма ташкил қилгани ҳамда ҳукумат билан Киевга қурол ва жиҳозлар етказиб беришни кўпайтириш бўйича шартномалар имзолагани маълум бўлганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь