Коутиньони сотиб олишга тайёр клублар маълум бўлди

Спорт

image

Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо яқин кунлар ичида “Барселона”ни тарк этиши кутилмоқда.

Футболчи ёзги трансферлар вақтида тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Сўнгги маълумотларга кўра, футболчининг ўзи жамоадан кетишни хоҳламоқда. Филиппе Англия Премьер лигасига қайтиши мумкин. Унга “Манчестер Юнайтед” жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, Коутиньони ПСЖда ҳам кутишмоқда. Футболчининг Парижга ўтишида унинг термадаги жамоадоши Неймар асосий аҳамият касб этиши кутиляпти.

Маълумот учун, Ла Лиганинг 2018/19 йилги мавсумида Коутиньо 34 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Футбол Коутиньо

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг