Косонсойдаги 8 асрлик чинор нега кесилди?
Жамият
−
10 Июль 2019
5577Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Косонсой туманида 800 йиллик чинор дарахти кесилаётгани ҳақида эътирозли хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолатга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси муносабат билдирди. Қайд этилишича, мурожаат ва эътирозлар атрофлича ўрганилган.
“Ўрганиш натижаларига мувофиқ Наманган вилояти Косонсой туманидаги маданият ва истироҳат боғи марказида кўп йиллик бир туп чинор дарахти мавжуд бўлиб, мазкур чинорнинг ён шохи табиий омиллар таъсирида тўлиқ қуриб қолганлиги ҳамда одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солиш эҳтимоли мавжудлиги сабабли, шунингдек, соғлом қисмига салбий таъсир кўрсатишининг олдини олиш мақсадида туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан фақат қуриган шохи кесилган”, дейилади қўмита баёнотида
Келгусида мазкур боғ “Обод марказ” дастури асосида реконструкция қилиниб, чинор дарахти кўп асрлик табиат ёдгорлиги сифатида унинг ён-атрофларини махсус тўсиқ билан ўраш олиш режалаштирилгани айтилмоқда.
LiveБарчаси