Наманганда туман ободонлаштириш бошқармасига нисбатан иш қўзғатилди
3-саҳифа
−
26 Июль
5207Наманган вилояти Косонсой туман ободонлаштириш бошқармаси амалга оширган 28 та тендер савдоларида қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан 2023 йилда 15 та бошланғич нархи 970 миллион сўмга яқин ва 2024 йил I-ярим йиллик ҳолатига 13 та 1 миллиард 356 миллион сўмлик тендер савдоларида буюртмачи ташкилот (харид комиссияси) – Косонсой туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан иштирокчи МЧЖлар тақдим этган танлов таклифларини баҳолаш мезонларини белгилашда қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, буюртмачига “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилиши юзасидан Махсус комиссия томонидан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, қонун бузилишини бартараф этиш мақсадида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди. Шунингдек, қонун бузилишига йўл қўйган мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг тендер савдоларида “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг бузилиш ҳолати аниқланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь