Косонсойда сел қурбонлари сони 9 нафарга етди

3-саҳифа 4346
image

Аввал хабар берганимиздек, 13 июль куни Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилояти ҳудудида кучли ёмғир ёғиши натижасида сел оқимлари ҳосил бўлганди.

Ушбу сел оқимлари сабаб соат 13:20 ларда Наманган вилояти Косонсой тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи “Косонсой” сойига 60 метр.куб ҳажмда сел сувлари оқиб келган. Натижада Косонсой тумани “Маҳмудий Аъзам” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Косонсой” сойи қирғоғида жойлашган, ушбу туманда яшовчи фуқарога тегишли бўлган, дам олиш масканида дам олаётган ва сойга чўмилиш учун тушган фуқароларни сел сувлари оқизиб кетган. 

Оқибатда 8 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 6 нафар фуқаро қутқариб қолинган. 1 нафар бедарак йўқолган фуқаро қидирилаётган эди. 

Олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида бугун, 17 июль куни эрта тонгда 2014 йилда туғилган, 7 ёшли боланинг жасади Косонсой сойининг “Тагижар” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмидан топилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 199
Рейтинг: 3
Теглар
t
×