Космосга учирилган ракетани яшин урди
Олам
−
27 Май 2019
6301Бугун, 27 май куни Москва вақти билан 9:23 да Плесецк космодромидан старт олган “Союз-2.1б” ракетасини яшин урди. “Роскосмос” Давлат корпорацияси бош директори Дмитрий Рогозин ракетани яшин уриши тасвирланган видеони Twitter’даги саҳифасида жойлади.
Поздравляем командование Космических войск, боевой расчёт космодрома Плесецк, коллективы РКЦ "Прогресс" (Самара), НПО имени С.А.Лавочкина (Химки) и ИСС имени академика М.Ф.Решетнёва (Железногорск) с успешным запуском КА ГЛОНАСС!
— Дмитрий Рогозин (@Rogozin) 27 мая 2019 г.
Молния вам не помеха pic.twitter.com/1cmlZ4hD1g
Ҳодиса ташувчи ракета старт олганидан 10 сония ўтиб содир бўлган. Аммо миссия бажарилишига ҳалал бермаган.
“Ишга тушириш одатий тартибда ўтди. Об-ҳаво бизга баҳона эмас, биз ҳар қандай шароитга чидамли жангчилармиз. Бу яшин бизнинг космик ракета қуролимизга зарар етказолмаслигини исботлади”, деган Плесецк космодроми бошлиғи генерал-майор Николай Нестечук.