Коронавируснинг янги тури Ўзбекистон чегарасига тобора яқинлашяпти

Олам

image
Коронавируснинг янги штамми қандай юқяпти? Мутахассис тушунтириш берди north_east

Коронавируснинг янги штамми қандай юқяпти? Мутахассис тушунтириш берди

Коронавируснинг янги Буюк Британияда аниқланган янада юқумлироқ экани айтилаётган штамми Ўзбекистон чегараларига тобора яқинлашяпти. Бир неча кун олдин Туркияга кириб борган "британча" штамм, эндиликда Кавказортида ҳам аниқланди.

Грузиялик шифокорлар мамлакатда илк бор коронавируснинг Буюк Британияда пайдо бўлган турини аниқлашди. Бу ҳақда Грузия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Касалликларни назорат қилиш ва жамоат саломатлиги миллий маркази матбуот хизмати хабар берди.

“Биз учта шубҳали ҳолатни ўргандик. Иккита ҳолатда янги штамм аниқланмади, бироқ учинчисида, декабрь ўрталарида олинган намуналарда “британча” штаммга хос S мутация ирсияти аниқланди”, дейилади хабарда.

Ташкилот маълумотига кўра, бемор 50 ёшдан ошган эркак киши. Унинг аҳволи қониқарли. У изоляцияга олинган ва у билан алоқада бўлганлар аниқланган.

Маълумот учун, бугунги кунда Грузияда 229 763 кишида коронавирус аниқланган. 222 405 нафар бемор соғайган ва 2 628 нафари вафот этган.

Аввалроқ, коронавируснинг янги тури сентябрь ойида Буюк Британияда пайдо бўлиб, ноябрь ойининг ўрталарида фаол тарқалишни бошлагани ҳақида хабар берган эдик. Буюк Британияда коронавируснинг янги тури аниқланганидан сўнг, 20 дан ортиқ давлат ушбу мамлакат билан транспорт алоқаларини тўхтатди.

Йўловчи ташишни тақиқлаш қайсидир давлатда йил охиригача, қаердадир январь охиригача амал қилади. Буюк Британиянинг ўзида карантин чекловлари максимал даражага кўтарилди


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

3318

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг