Коронавируснинг янги штаммини ҳам йўқ қила оладиган вакцина аниқланди

Олам 6298
image

Американинг Moderna компанияси раҳбарияти улар томонидан ишлаб чиқилган вакцина Буюк Британияда аниқланган коронавируснинг мутацияга учраган вариантидан ҳам ҳимоя қила олади, деб ҳисобламоқда. Тегишли баёнот кеча, 23 декабрь куни компания веб-сайтида эълон қилинган.

“Биз аллақачон коронавирусга қарши Moderna вакцинаси билан эмланган ҳайвонлар ва одамлардан олинган қон плазмасида пандемия бошланганидан кейин топилган SARS-CoV-2 вирусининг бир нечта вариантларига қарши иммунитет учун тадқиқот ўтказдик”, дейилади ҳужжатда. 

Хабарга кўра, ушбу маълумотларга асосланиб, Moderna ўзи яратган коронавирус вакцинасидан ҳосил бўлган иммунитет яқинда Буюк Британияда аниқланган SARS-CoV-2 янги штаммидан ҳам ҳимоя қила олишини кутмоқда.

Moderna ишлаб чиқарадиган препарат ўтган жума, 18 декабрь куни Қўшма Штатларда фойдаланиш учун тасдиқланган. Бир неча кун олдин Германиянинг BioNTech компанияси ва унинг америкалик ҳамкори Pfizer томонидан яратилган вакцина ҳам шулар қатори маъқулланган.

Аввалроқ, коронавируснинг янги тури сентябрь ойида Буюк Британияда пайдо бўлиб, ноябрь ойининг ўрталарида фаол тарқалишни бошлагани ҳақида хабар берган эдик. Кўрилаётган чоралар фонида Лондон аҳолиси шаҳар ташқарисига чиқиб кетишга ҳаракат қилиб, темир йўл станцияларида тўпланган. Буюк Британияда коронавируснинг янги тури аниқланганидан сўнг, 20 дан ортиқ давлат ушбу мамлакат билан транспорт алоқаларини тўхтатди. Йўловчи ташишни тақиқлаш қайсидир давлатда йил охиригача, қаердадир январь охиригача амал қилади. Буюк Британиянинг ўзида карантин чекловлари максимал даражага кўтарилди

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 131
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×