Коронавируснинг ўлим хавфини 6 карра оширувчи омил айтилди
Саломатлик
−
17 Октябрь 2020
24456Буюк Британиянинг Ливерпуль университети олимлари коронавирусдан ўлим даражасини олти карра оширадиган омилни аниқлади. Гап мавсумий грипп ва COVID-19 билан кетма-кетликда касалланиш ҳақида боряпти. Бу ҳақда тадқиқот муаллифлари хабар берди.
Олимлар сичқонларда тадқиқот ўтказган. Улардан бир гуруҳига коронавирус юқтирилган, бошқаларига кетма-кетликда грипп ва коронавирус инфекцияси юборилган. Тадқиқот якунига кўра, иккинчи гуруҳдаги кемирувчиларда касаллик оғир кечган.
“Бу одамларда COVID-19 нинг оғир формаси учрашининг асосли сабаби”, дейди олимлардан бири Жеймс Стюарт.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, организмда бир нечта патогенларнинг циркулация бўлиши уларнинг рақобатини келтириб чиқаради, ўз навбатида организмга салбий таъсирини кучайтиради.
LiveБарчаси