Коронавируснинг иккинчи тўлқини янада вайронкор бўлади – ЖССТ
Олам
−
03 Июнь 2020
18301Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге агар профилактика чоралари кўрилса, COVID-19 иккинчи тўлқинининг олдини олиш мумкинлигини айтди.
Бироқ у янги тўлқин муқаррар эканлигини ва ҳозиргидан ҳам вайронагарчиликка олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Клюгенинг сўзларига кўра, бунга йўл қўймаслик учун чекловларни олиб ташлаш туфайли юзага келиши мумкин бўлган барча хатарларни тўхтатиш керак.
"Яхши хабар шундаки, биз биринчи тўлқиндан кейин кўп нарсаларни ўргандик", деди у.
Хулоса қилиб, у мамлакатлар янада яхши тайёргарликка эгалигини ва қайси чоралар самаралироқ эканлигини тушунишини қўшимча қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь