Коронавируснинг иккинчи тўлқини янада вайронкор бўлади – ЖССТ
Олам
−
03 Июнь 2020 19772 1 дақиқа
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге агар профилактика чоралари кўрилса, COVID-19 иккинчи тўлқинининг олдини олиш мумкинлигини айтди.
Бироқ у янги тўлқин муқаррар эканлигини ва ҳозиргидан ҳам вайронагарчиликка олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Клюгенинг сўзларига кўра, бунга йўл қўймаслик учун чекловларни олиб ташлаш туфайли юзага келиши мумкин бўлган барча хатарларни тўхтатиш керак.
"Яхши хабар шундаки, биз биринчи тўлқиндан кейин кўп нарсаларни ўргандик", деди у.
Хулоса қилиб, у мамлакатлар янада яхши тайёргарликка эгалигини ва қайси чоралар самаралироқ эканлигини тушунишини қўшимча қилди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь