Коронавируснинг энг биринчи бемори Ухандаги вирусология лабораторияси ходими бўлган – АҚШ
World
−
16 April 2020 19292 1 minute
Коронавирус билан касалланган биринчи одам Хитойнинг Ухань шаҳридаги вирусология институтининг лабораториясида ишлаган. Бу ҳақда кеча, 15 апрель куни Fox News нашри хабар қилди.
Америкалик журналистларнинг таъкидлашича, Ухандаги лабораторияда ишловчи ходим у ерда сақланаётган кўршапалакдан вирусни юқтириб олган. Журналистларнинг фикрича, Хитой коронавируснинг пайдо бўлиши бўйича ҳужжатларни халқаро ҳамжамиятдан яширмоқда.
"Ухандаги лаборатория ходимларининг мақсади биологик қуроллар яратиш бўлмаган. Улар фақат вируслар устида тадқиқот олиб боришган", дейилади нашр хабарида.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 5 апрель куни Британия ОАВлари разведка маълумотларига таяниб, коронавирус пандемияси Хитойнинг Ухань шаҳридаги лабораториядан келиб чиққани ҳақида хабар қилишган. Таъкидланишича, ушбу лабораторияда вируслар ўрганилган ва хавфсизлик чораларига риоя қилинмаган.
Яқинда Америка Қўшма Штатлари коронавирус тарқалишида айбдорларни топиш режаларини эълон қилди. Президент Дональд Трампнинг сўзларига кўра, Хитой вирус ҳақида маълумотларни яшираётган бўлиши мумкин.
Ҳозирда расмий Пекин барча айбловларни рад этди.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирус билан боғлиқ 2 065 906 ҳолат қайд этилган. Касалланганларнинг 517 444 нафари соғайган, 137 124 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 1 411 338 кишини ташкил қилмоқда.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September