АҚШ разведкаси коронавирус ҳақида бир йил олдин билганмиди? Трамп жавоб қайтарди
Олам
−
10 Апрель 2020
14942АҚШ разведка ҳамжамияти Хитойнинг Ухань шаҳрида коронавируснинг тарқалиши ҳақидаги маълумотни 2019 йил ноябрь ойидаёқ биланлиги ҳақидаги гаплар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда бугун, 10 апрель куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Twitter’даги ўз саҳифасида маълум қилди.
8 апрель куни ABC телекомпанияси АҚШ Миллий разведка маркази ўтган йилнинг ноябрь ойида Оқ уйни коронавируснинг инсон саломатлигига, шунингдек, бизнесга зарарли таъсири ҳақида огоҳлантирганини хабар қилган эди.
“Бу ABC'нинг ёлғон янгиликлари. Улар бу фантастик ҳикояни нашр этишда хато қилишаётганини билишган!”, деб ёзган Трамп.
Кеча, 9 апрель куни Миллий тиббий разведка маркази ҳам “ОАВ 2019 йил ноябрда коронавирус билан боғлиқ ҳисоботлар ҳақидаги пайдо бўлган маълумотлар нотўғри”, эканлигини таъкидлади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15