Коронавируснинг 5 босқичи: қайси даражада қандай даво чоралари кўрилади? 

Саломатлик

image

Кўпчилик ўзида коронавирус хасталиги белгилари пайдо бўлганда ундан ҳадиксирагани ёки ўз саломатлигига лоқайдлиги туфайли “шамоллабман, шекилли”, “кўз тегдими дейман, маззам бўлмаяпти” деб хотиржамликка берилади. Ё бўлмаса, ушбу ҳасталикнинг турли босқичларидан хабари бўлмаган кишилар “вирусни юқтирган бўлганимда ётиб қолишим керак эди”, дея коронавируснинг илк босқичларини оёқда ўтказиб юборишади. Оқибатда эса, вақтида уй шароитида даволаниб, касалликни енгиб кетиши мумкин бўлган беморлар аҳволи ўта оғир ҳолатга келиб қолиб, станционар даволанишга мажбур бўлади. 

Ҳўш, коронавирус ҳасталигининг қандай босқичлари бор, касалликнинг қайси даражаларида уй шароитида даволаниш мумкин? Cоғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Kоронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, Тошкент давлат стоматология институти ректори Нодир Ҳайдаров юқоридаги саволларга жавоб берди:

Коронавируснинг бугунги кунда беш хил турли даражалари мавжуд:

•    Симптомсиз 
•    Енгил 
•    Ўрта оғир 
•    Оғир 
•    Ўта оғир

1. Симптомларсиз даражаси — бунда ҳасталик сезиларсиз белгилар беради. Масалан, бир, икки марта танада ҳолсизлик, ноқулайлик туйилиши, ё бўлмаса бир маротаба ҳароратнинг 37 даржага чиқиши ҳолати юз бериши мумкин. Аммо ушбу ҳолатда ПЗР текширувидан ўтганда коронавирус инфексияси борлиги аниқланиши мумкин. 

2. Енгил даража —  ҳароратнинг 38 даражагача кўтарилиши, томоқнинг қичиши, вақти-вақти билан йўтал ҳамда танадаги ҳолсизлик, бўғимлар қақшаши кузатилади. 

Қайд этилган ушбу икки босқичда уй шароитида оилавий поликлиника шифокори билан ҳамкорликда, яъни уларнинг тавсиялари асосида даволаниш мумкин. 

3. Ўрта оғир даража — бунда юқорида қайд этилган белгилар кучайгани учун беморнинг шифохонага ётқизилиши тавсия этилади. Бундай беморларга қатъий тартибдаги даволаниш чоралари ва доимий мутахассислар назорати керак бўлади.

Шунингдек, ҳавфлилик даражаси юқори бўлган кишилар: яъни беморларнинг ёши 50-60 ва ундан катта бўлганда ёки вирусга чалинган кишининг ёндош касалликлари бўлса, ҳомиладор аёллар ва болаларда коронавирус аниқланса, уларга ўрта оғир даража белгиланиб станцианар даволаш услуби қўлланилади. 

4. Оғир даража — бунда беморларда юқоридаги белгилар яққол намоён бўлиши билан бирга нафаснинг ўткир етишмовчилиги, руҳият ўзгариши, хусусан, ўлим талвасаси ҳамда барча аъзоларида вируснинг таъсири сезила бошлайди. Ушбу ҳолатда ҳам станционар даволаш йўлидан фойдаланиш зарур. 

5. Касалликнинг ўта оғир даражасида эса, беморлар фақатгина шифохоналарнинг жонлантириш бўлимларида даволаниши керак. 

Таъкидлаб ўтиш жоизки, беморларнинг қайси даражада эканлигини фақатгина шифокорлар белгилай олади. Ўзбошимчалик билан менда ҳали коронавируснинг енгил даражаси дея оғир ҳолатларда ҳам уй шароитида даволанишни давом эттириш ўзингиз ва атрофдагиларнинг саломатлиги учун ўта хавфлидир. Шу боис, доимий равишда оилавий поликиника шифокори билан маслаҳатлашиш ва уларнинг тавсияларига амал қилишингизни сўраймиз.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

132

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг