Коронавирусни 25 сонияда деярли бутунлай йўқ қилиш йўли топилди
Олам
−
26 Июнь 2020
73464Махсус лампалардан тараладиган ультрабинафша нурланиш SARS-CoV-2 вирусини самарали равишда йўқ қилиши мумкин. 22 мДж/см2 (ультрабинафша нурланиш дозаси) таъсир қилганда, вирус 25 сонияда деярли бутунлай йўқ қилинади.
Ушбу маълумотлар Бостон университетининг юқумли касалликлар миллий лабораторияси (NIEDL) томонидан ёритиш олиб борилган тадқиқотларда тасдиқланди.
Доктор Энтони Гриффитс бошчилигидаги тадқиқотчилар гуруҳи Signify лампаларининг ультрабинафша нурланишининг турли дозалари билан тажриба сифатида эмланган (вирус юқтирилган) материални қайта ишлашга қарор қилди. Шу билан бирга, улар вирусни инактивация қилиш жараёни қанчалик тез ўтганлигини баҳолаб боришди.
Шундай қилиб, 5 мЖ / см2 дозада SARS-CoV-2 вирусининг тарқалиши 6 секундда 99 фоизга камайгани аниқланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь