Коронавирусга қарши самарали бўлган ягона дори номи айтилди
Саломатлик
−
17 Октябрь 2020
31070Жаҳон Соғлиқ сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Аданом Гебреисус коронавирусни даволашдаги энг самарали бўлган ягона дори воситаси номини маълум қилди. У бу ҳақда кеча, 16 октябрь куни Женевада бўлиб ўтган брифингда гапирган.
ЖССТ Бош директорига кўра, Дексаметазон ҳозирги кунда янги турдаги COVID-19 нинг оғир шаклини даволашда энг самарали ягона дори бўлиб қолмоқда.
"Бугунги кунга келиб, кортикостероид дексаметазон COVID-19 нинг оғир турини бошдан кечираётган беморларни даволашда самарадорлигини кўрсатган ягона терапевтик восита бўлиб қолмоқда", дейди у.
Тедрос Аданом Гебреисус "Бирдамлик" деб номланган лойиҳада дори воситаларининг самарадорлигини кенг миқёсда ўрганиш натижасида ЖССТ июнь ойида гидроксихлорокин (плаквенил) ва июль ойида лопинавир ва ритонавир комбинациясини қўллаш бўйича тадқиқотларни тўхтатилганини эслади.
Унинг қайд этишича, харидоргир бўлаётган қолган икки дори ҳам ўлимнинг олдини олишга жуда оз таъсир қилади.
"Ҳозир ушбу тадқиқотнинг вақтинчалик натижалари шуни кўрсатадики, қолган икки дори – ремдесивир ва интерферон ўлимнинг олдини олишга ёки шифохонада қолиш муддатини қисқартиришга жуда оз таъсир қилади", дейди Тедрос Аданом Гебреисус
LiveБарчаси