Коронавирусга қарши Pfizer вакцинаси билан эмланган аёл вафот этди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Австралияда кекса аёл коронавирусга қарши Pfizer вакцинаси билан эмланганидан бир неча соат ўтгач вафот этди. Бу ҳақда маҳаллий полицияга таяниб хабар берилган.  

Қайд этилишича, аёл 82 ёшда бўлган. У Квинсленд штатидаги қариялар уйида вафот этган. 

Маълум бўлишича, аёлнинг соғлиғида муаммолар бўлган, жумладан унда ўпка касаллиги мавжуд эди, дейилган хабарда. 

Таъкидланишича, вакцина ва беморнинг ўлими ўртасидаги боғлиқлик тўғрисида ҳозирча аниқ маълумот йўқ. 

Ҳозирда Австралия фуқаролари коронавирусга қарши иккита вакцина - AstraZeneca ва Pfizer билан эмланмоқда. 

Коронавирус инфекциясига қарши эмлаш кампанияси доирасида мамлакатда аллақачон 855 минг доза вакцинадан фойдаланилган. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Австралияда 29 379 киши коронавирус юқтирган. 909 нафар бемор касалликдан вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

вакцина коронавирус

Баҳолаганлар

262

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг