Коронавирусга қарши кураш учун кўнгиллилар кимга мурожаат қилиши айтилди

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши курашда иштирок этишни хоҳловчи кўнгилли тиббиёт ходимлари қаерга мурожаат қилиши мумкинлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков айтиб ўтди.

“Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари бундай ҳоҳиши бор тиббиёт ходимларини рўйхатини шакллантиради. Хабарингиз бор, касалликга чалинган беморларни даволаш билан шуғулланган шифокорлар 14 кунда янги тиббий ходимлар бригадаси доим шундай тарзда алмашиб туришади, демак мурожаат қилишингиз ва захирага ёзилишингиз мумкин”, деди Отабеков.

Маълумот учун, коронавирусга қарши курашаётган шифокорлар ҳар 14 кунда ўрин алмашади. Кеча илк гуруҳ ўз ўрнини бошқа шифокорларга бўшатди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олганлар 145 нафарни ташкил қиляпти. Уларнинг икки нафари вафот этди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

147

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг