Коронавирусга қарши Хитой вакциналари самарадорлиги пастлиги тан олинди
Олам
−
12 Апрель 2021
4274Хитойнинг Касалликларни назорат қилиш маркази раҳбари Гао Фу мамлакатда ишлаб чиқарилган коронавируснинг янги турига қарши вакциналарнинг самарадорлиги пастлиги ҳақида гапирди. Бу ҳақда "Associated Press" хабар берган.
Гао Фунинг сўзларига кўра, Хитой вакциналари "жуда юқори даражадаги ҳимоя даражасига эга эмас".
Шунингдек, у айни пайтда мамлакат расмийлари "турли хил техник линиялардаги турли хил вакциналарни" ишлатиш имкониятларини муҳокама қилаётганини қўшимча қилган.
Агентликка кўра, Хитой расмийлари Гао Фунинг вакцина тўғрисидаги баёнотларига тўғридан-тўғри изоҳ бермаган.
Шу билан бирга, мамлакат Касалликларни назорат қилиш марказининг яна бир вакилига кўра, ҳозирги вақтда Хитойда РНК асосида вакциналар яратиш устида ишланмоқда, улар клиник синовлар босқичига ҳам ўтган.