Коронавирусга қарши эмланган россиялик депутатнинг тести мусбат чиқди
Олам
−
21 Октябрь 2020
11974Россия Давлат Думаси депутати Валерий Гартунгнинг коронавирусга топширган тести мусбат натижа берди. Бу ҳақда “Газета.ru” хабар берди.
Гартунг аввалроқ коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинаси синовида қатнашганини маълум қилган. Унинг фикрича, COVID-19 га топширган тестининг натижаси плацебо олгани сабабли мусбат бўлган.
Депутат ўзини яхши ҳис қилаётганини, тана ҳарорати кўтарилмагани ва бошқа аломатлар ҳам кўринмаганини маълум қилган. Ишини эса масофадан қилишда давом этяпти.
“Антитана текширилмади. Керакли вақт ўтмади. Бу текширув уч ҳафтадан кейин иккинчи эмаланишни олганимдан сўнг ўтказилиши керак эди”, деган Гартунг.
Маълумот учун, пандемия бошланганидан бери дунёда 41,1 млн одам коронавирусга чалинди. Россияда коронавирусга чалинганлар 1,4 млндан ошди.
Эслатиб ўтамиз, “Спутник V” вакцинаси Россияда 11 август куни рўйхатдан ўтказилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь