Коронавирусга чалинганларнинг қанчаси оғир аҳволда экани айтилди
Жамият
−
18 Июнь 2020
8678Бугун, 18 июнь ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ жами 85 ҳолат қайд этилган. Шундан 54 нафари карантин муассасаларида, 28 нафари аҳоли орасида (шундан 14 нафари Тошкент вилоятида, 13 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 1 нафари Қашқадарё вилоятида), қолган 3 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.
Аввал хабар қилганимиздек, бугун 68 нафар фуқаро соғайди. Уларнинг барчаси Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 5767 нафар бемордан 4199 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 72 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1549 нафар бемордан 12 нафари оғир аҳволда.
Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 30 434 нафар, стационар карантинда эса 22 343 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь