Коронавирусга чалинганлар сони 60 нафарга кўпайди
Жамият
−
22 Июнь 2020
6467Бугун, 22 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 60 нафарга ошиб, 6461 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 49 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 6 нафари Тошкент вилоятида (шундан 5 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 1 нафари аҳоли орасида), 5 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида) аниқланган.
Айни пайтда Ўзбекистонда 4450 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (69 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 1992 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси