Коронавирусга чалинганлар 27 миллиондан ошди

Олам

image

“Worldometer”нинг янгиланган маълумотларига кўра, дунё бўйлаб янги турдаги коронавирус COVID-19 инфекциясига чалинганлар 27 миллиондан ошди. Айни вақтда 27 миллион 70 121 киши ушбу вирус билан оғриган. Уларнинг 19 миллион 171 162 нафари соғайган. Вафот этганлар эса 883 782 киши ташкил этмоқда. 

Коронавирусга чалиниш бўйича энг юқори ўринда ҳамон АҚШ турибди. Мамлакатда 6 миллион 431 160 киши коронавирус юқтириб олган. 

АҚШдан кейинги ўринларда Бразилия (4 миллий 123 минг), Ҳиндистон (4 миллион 114 минг 773), Россия (1 миллион 20 минг 310), Перу (683 минг 702), Колумбия (658 минг 456), Жанубий Африка (636 минг 884), Мексика (629 минг 409), Испания (517 минг 133), Аргентина (471 минг 806) ва Чили (420 минг 434) бормоқда. 

Ўзбекистонда эса коронавирусга чалинганлар 43 476 нафарга етди. Уларнинг 40 880 нафари ёки 94 фоизи соғайган. 345 киши ушбу вирусдан вафот этган.

Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари орасида касалликдан соғайиш кўрсаткичлари бўйича биринчи ўринда бормоқда. Жумладан: 

Қозоғистонда 106 301 киши коронавирусга чалинган бўлса, улардан 99 018 киши ёки беморларнинг 93 фоизи соғайган, 1 588 нафар бемор вафот этган. 

Қирғизистонда эса ушбу вирусни юқтириб олганлар 44 403 нафарга етган. Уларнинг 39 826 нафари ёки умумий беморларнинг 89 фоизи соғайган. Вафот этганлар эса 1 060 киши ташкил этган. 

Тожикистонда касалланиш ҳолатлари нисбатан кам. Айни вақтда 8 757 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 7 549 нафари ёки 86 фоизи соғайган. 70 киши ушбу касалликдан вафот этган. 

Афғонистонда эса коронавирусга чалинганлар 38 398 нафарни ташкил этмоқда. Беморларнинг 30 537 нафари ёки 79 фоизи соғайган. 1 409 киши вирус қурбони бўлган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус

Баҳолаганлар

98

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг