Коронавирусга чалинган Макроннинг аҳволи яхшиланмоқда
Олам
−
19 Декабрь 2020
2728Аввалроқ, Франция Президенти Эммануэль Макрон коронавирусга чалингани ҳақида хабар берган эдик. Президент касалланганига қарамай, ишини давом эттирмоқда, унинг аҳволи барқарор. Бу ҳақда бугун, 19 декабрь куни Президент маъмуриятида хабар берилган.
“Республика Президентининг ҳолати жума кунги ҳолатга нисбатан барқарор. Унинг симптомлари бир хил (чарчоқ, йўтал, танадаги оғриқлар), бу унга ҳеч қандай тарзда ўз функцияларини бажаришга халақит бермайди. Клиник ва параклиник текширувлар мунтазам равишда Президент тиббий хизмати томонидан ўтказилмоқда. Уларнинг натижалари қувонарли”, дейилган Елисей саройи ахборотида.
17 декабрь, пайшанба куни Елисей саройи Матбуот хизмати Макроннинг коронавирусга чалинганини эълон қилди. Президент маъмуриятининг маълум қилишича, Франция раҳбари ўз ишини давом эттиради ва фаолиятини масофадан туриб амалга оширади. У ўзини Версал саройи ва парк комплекси ҳудудида жойлашган қароргоҳида изоляция қилади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15