Коронавирусдан вафот этганлар сони бўйича антирекорд қайд этилди

Олам 11087
image

Коронавирус асоратлари оқибатида дунё бўйлаб бир кеча-кундузда 9 минг 763 киши вафот этди

Бу COVID-19 пандемияси бошланганидан буён кузатилган рекорд кўрсаткичдир.

Ҳозирги пайтгача, коронавирусга чалинганлар 48 миллиондан ошиб кетди. Умумий миқдорда 1,2 миллион бемор вафот этди.

Аввалроқ, ЖССТнинг Россиядаги вакили Мелита Вуйнович яқин бир неча ойда дунёда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият жуда оғирлашиши ҳақида огоҳлантирганди.

ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус ҳам худди шу фикрни илгари сурганди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 383
Рейтинг: 3
Теглар
t
×