Коронавирусдан тўлов эвазига даволаниш таклиф қилинди

Олам 9798
image

Сингапурда қисқа муддатга мамлакатга келган сайёҳлар учун янги тиббий хизмат таклиф қилинмоқда. Бу хизмат коронавирус аниқланган сайёҳлар учун бўлиб, даволаш тўлов эвазига амалга оширилади.  

Ҳозирда хизмат нархи маълум қилинмади. Сингапур фуқаролари ва узоқ муддатга мамлакатга келган чет элликларни даволаш эса давлат ҳисобидан амалга оширилади. 

Кеча, 9 март куни мамлакатда 10 та янги коронавирус ҳолати қайд этилди. Бугунгача мамлакатда коронавирус билан касалланган 160 киши аниқланган. Улардан 10 нафарининг аҳволи оғир. Беморларнинг 93 нафари тузалган. Вирус сабаб вафот этиш ҳолати қайд этилмаган. 

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб вирус билан касалланганлар сони 116 456 нафарга етган. 4 091 нафар бемор вафот этган. Бу вирусдан тузалганлар сони эса 64 750 кишини ташкил қилмоқда. Беморларнинг 5 789 нафари ёки 12 фоизи оғир аҳволда.

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 391
Рейтинг: 3
t
×