Коронавирус тарқалиши қачон тўхтайди?
Олам
−
09 Март 2020
35895Уҳанда тарқалишни бошлаган коронавирус инфекцияси июнь ойининг бошига қадар дунё бўйлаб "саёҳатини" тугатади. Бундай тахминни Хитой Халқ Республикаси соғлиқни сақлаш давлат қўмитасининг махсус эксперти Чжан Наншан таъкидлаб ўтди.
Наншан сўзларига кўра, коронавирус эпидемияси 2020 йил июнь ойига қадар бутун дунё бўйлаб тарқалишни давом эттиради. Шунингдек, энди Хитой ҳукумати коронавирусга қарши курашда диққатни мамлакат ташқарисидан келадиган хавфга қаратишини маълум қилди.
Бу вирусни ўчоғи февраль ойи охиригача Хитой бўлиб турган эди. Ҳозир эса Жанубий Кореа, Италия ва Эрон эпидемиянинг асосий ўчоғи ҳисобланади.
ЖССТ маълумотларига кўра, вирус билан касалланганлар сони 111 318 нафарга етган. 3 882 нафар бемор вафот этган. Бу вирусдан тузалганлар сони эса 62 661 тани ташкил қилмоқда. Беморларнинг 5 979 нафари ёки 14 фоизи оғир аҳволда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь