Коронавирусдан соғайиш бўйича янги рекорд ўрнатилди
Жамият 13 Август 2020 00:14
15973
Бугун, 12 август куни Ўзбекистонда 671 ҳолатда касаллик қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги ҳолатларнинг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бир суткада Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида жами 1 569 нафар бемор соғайиб, рекорд натижа қайд этилди.