Коронавирусдан фориғ бўлганлар сони ортди
Жамият
−
16 Май 2020
13185Бугун, 16 май куни Хоразм вилоятида навбатдаги 18 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.
Тузалганларнинг 5 нафари Хоразм вилоятидан, 2 нафардан Бухоро, Қашқадарё, Фарғона, Жиззах вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидан, 1 нафардан эса Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Тошкент вилоятларидан.Улардан 13 нафар фуқаро Россиядан келган, жумладан, 2 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлиб, 11 нафари чартер рейслар орқали юртимизга олиб келинган ва карантинга олинган, касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. 5 нафар фуқаро коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Уларнинг энг ёши каттаси 54, ёши кичиги эса 19 ёшда.
Вилоятда шу пайтга қадар 210 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 228 нафарга етди. Ҳозирда Хоразмда 5 нафар бемор даволанмоқда.
Шундай қилиб, бугун 55 нафар бемор тузалиб, айни пайтга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2213 нафарга етди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозиргача коронавирус юқтирганлар сони 2719 нафарга етди. Бугунгача беморларнинг 11 нафари вафот этган.
LiveБарчаси